
Санжар Турсунов: Биринчи ўринми, иккинчими, буни умуман фарқи йўқ!
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаши доирасида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди. Ушбу учрашув олдидан футбол жамоатчилиги фикрини ўргандик. Терма жамоамиз собиқ футболчиси Санжар Турсунов бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Эртанги учрашувда терма жамоамизни ғалаба қозонишига ишоняпсизми?
- Албатта, бугун ғалаба қозонишимизга ишоняпман. Лекин жуда қийин бўлади. Эронни қанақа кучга эканини ҳамма билади. Бекорга гуруҳда етакчи бўлиб тургани йўқ. Бугун ҳеч қанақа статистика, рақамларга қарамасдан ғалаба қозонишимиз керак. Йигитларга ишонаман.
Ўйин жараёни сизнингча қандай кечади?
- Ўйин жараёнига келадиган бўлсак, бугун Эрон шошилмасдан ҳаракат қилади. Чунки улар ўз уйида ўйнаяпти. Бундан ташқари, очколар бўйича ҳам олдинда. Шунинг учун Эрон биринчи бўлимда эмас, иккинчи бўлимда кўпроқ хавф туғдирса керак.
Тахминан қандай ҳисоб қайд этилади ва кимлар гол уради?
- Менмча Эрон - Ўзбекистон баҳси дуранг билан якунланса керак. Бироқ биз йигитларимизни ғалаба қозонишларини истаймиз. Менимча, Эрон билан Эрон майдонида дуранг ёмон натижа эмас.
Умумийроқ савол. Термамизнинг иккинчи ўринни олиб, Жаҳон чемпионатига чиқиш имконятини қандай баҳолайсиз?
- Бирини ўринми, иккинчими, буни умуман фарқи йўқ. Энг муҳими Жаҳон Чемпионатига чиқишимиз. Шунинг учун Эронга қарши ўйин кўп нарсани ҳал қилади. Навбатдаги рақибларимиз БАА ва Қатардан ҳам керакли очколарни олсак, Жаҳон Чемпионатига албатта чиқамиз.
Фикрлар