Саралашдан жаҳон чемпионатига чиққан илк терма жамоа маълум

  • 12 октябрь, 2021, 14:49
  • Yahyoxo’ja Ulug’xo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Футбол бўйича Германия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатга саралаш ўйинлари орқали йўл олган биринчи жамоага айланди.

Немислар 12 октябрь куни "ЖЧ-2022" саралаш босқичи Европа минтақаси "J" гуруҳи 8-турида Шимолий Македонияни 0:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мазкур ғалабадан кейин Германия жаҳон чемпионати йўлланмасини 2 тур аввал қўлга киритди.

Маълумот учун, 2022 йилнинг 21 ноябрь–18 декабрь кунлари ўтказиладиган турнирда 32 терма жамоа иштирок этади. Мезбон жамоа ҳисобланмиш Қатар тўғридан-тўғри мусобақанинг финал босқичида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!