Сардор "Милан"ни қизиқтирмайди

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби форварди Сардор Азмун “Милан”нинг қизиқишларига кирмайди. Бу ҳақда Metaratings.ru сайти хабар тарқатмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, 25 ёшли эронлик футболчига “россонерилар” томонидан қизиқиш бўлаётгани вазият билан яқиндан таниш бўлган агентлар томонидан ўз тасдиғини топмади.

“Зенит” Азмунни бундан бир йил муқаддам 12 млн евро эвазига “Рубин”дан сотиб олган эди. У жорий мавсум РПЛда жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!