Сардор Раҳматуллаев ОФК Ижтимоий масалалар қўмитаси мажлисида иштирок этди

 

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ижтимоий масалалар қўмитасининг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Футбол Федерацияси биринчи вице-президенти ва Бош котиби, ОФК Ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Раҳматуллаев иштирок этди.

Мажлис 20 апрель, жума куни бўлиб ўтди. Унда қўмита раиси Аҳмад ал-Ҳарбий ОФКнинг вазифалари ва фаолиятида белгиланган бешта асосий стратегия – болалар ва ўсмирлар, ҳалоллик ва таълим, ижтимоий бирлашиш, соғлиқни сақлаш ва гуманитар ёрдамга эътибор қаратиш яна бир бор таъкидлади.  

Йиғилиш давомида 19 ёшгача бўлган имконияти чекланганлар орасида футбол мусобақаси ўтказиш қарор қилинди ва унинг кунлари белгилаб олинди. AFC Dream Asia Cerebral Palsy U-19 турнири шу йилнинг 29 сентябрь – 8 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!