Сардор Рашидов: «Чемпионат савияси ошган»
Ўзбекистон суперлигасининг 3-турдаги марказий учрашуви АГМК ва «Пахтакор» баҳсидан сўнг, Сардор Рашидовни суҳбатга тортдик. «Шерлар» аъзоси ўйин ҳақида ва келгусидаги режалари борасида сайтимиз учун кичик интервью берди.
- Катта танаффусдан сўнг, яна Ўзбекистон чемпионатига қайтдингиз. Айтингчи ҳозирги биринчиликда ўсиш кузатилганми?
- Тўғриси, 3 та ўйиндан сўнг бирор нарса дейишга ҳали эрта. Шундай бўлсада, ўйинларни оғир кечганини тан олиш лозим. Чемпионат савияси ўсгани кўриниб турибди. Ҳар бир ўйинда 3 очко олиш учун «жанг» қилишга тўғри келмоқда.
- Мавсум сўнггида, Европада таклиф тушса, жамоани тарк этасизми?
- Насиб қилса албатта. Ҳозир Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси аъзосиман. Бор эътиборим клубимдаги фаолиятимга қаратилган. Олдимизга қўйилган вазифаларни муносиб уддаласак, кейин кетиш ҳақида фикр билдириш мумкин. Ҳозирча, «шерлар» аъзосиман.
Фикрлар