Сардор Рашидов "Навбаҳор"га ўтадими?

Chery Tigo 7 PRO

Охирги пайтда Сардор Рашидов ва "Навбаҳор" атрофида гап-сўзлар кўпайди. Футболчи "лочинлар" сафига ўтиши борасида хабарлар тарқалди.

Аммо бу маълумотлар асоссиз бўлиши мумкин. Чунки Рашидов "шерлар" сафида Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаб хорижга йўл олишни мақсад қилган. Буни интервьюларида ҳам маълум қилганди. Шунинг учун Рашидовнинг "Навбаҳор"га ўтиш эҳтимоли камроқ. Бироқ бир жиҳат бор. У ҳам бўлса моддий томони.

Яъни наманганликлар Сардорни ўз сафига қўшиб олиши учун яхшигина маош таклиф қилиши керак. Шунда футболчи қарорини ўзгартириши мумкин. Қолаверса, Сардор Рашидов айни пайт "Пахтакор" йиғинида ва жамоанинг ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.

Қовеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатишда давом этинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Аббосхон Ахмедов
30/01/2022 13:31
Биз Навбахор мухлислари буни утишини унчалигам хохламаймиз. Шунча пулни исроф килиб сардорга бергандан кура дублйордан чикайоткан йошларга этибор каратиб рататсаларни килиши керак Мурабий