Сардор Рашидовда нима гаплар? Футболчи фаолиятини қаерда давом эттиради?

2019 йилдан бери Қатарнинг “Қатар СК” клубида тўп тепаётган Сардор Рашидов ўтган мавсум охирларида жамоасини тарк этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси фаолиятини қаерда давом эттириши кўпчиликни қизиқтирмоқда. У яна легионерга айланиши кутилмоқда.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Сардор Рашидов ўзи учун қадрдон бўлиб қолган Қатар чемпионатига йўл олиши мумкин. Ҳамюртимизнинг ҳозирча қайси жамоада ўйнаши маълум эмас. Аммо тез орада унинг фаолиятига оид маълумот чиқиб қолиши мумкин.

Аввалроқ, Рашидовга "Ал-Садд" клубини бошқараётган Хави қўнғироқ қилгани ва уни жамоасида кўришни исташини билдиргани борасида хабар бергандик.

Хави Сардор Рашидовга қўнғироқ қилди ва...

рашидов3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Олимжон Норматов
26/01/2021 22:54
Фудболга кайтиб пул тикади акалар