Сардорлик боғичидан айрилган Обамеянг бир қарорга келди

Лондоннинг "Арсенал" клуби сардорлик боғичини Пьер-Эмерик Обамеянгдан олиб қўйганлиги ҳақида хабар берган эдик.

"Football.london"нинг маълум қилишича, габонлик ҳужумчининг агенти мижозига бошқа жамоа қидириш ишларини бошлаб юборган. Унга Италия, Испания ва Франциядан таклифлар борлиги айтилмоқда.

Трансфер январь ойидаёқ расмийлаштирилиши мумкин. Боиси, "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета сўнгги ўйинларда Обамеянгни майдонга туширмаяпти.

32 ёшли форвард бу мавсум лондонликлар либосида 15 учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 7 гол ва 2 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!