Сардорни "Marca" ҳам эътироф этди
Испаниянинг машҳур "Marca" нашри "Зенит" ҳужумчиси Сардор Азмунни 2019 йилнинг энг яхши 100 футболчиси қаторига қўшди.
Эронлик форвард рўйхатнинг 91-ўринидан жой олди. Азмуннинг БАА майдонларида ўтган Осиё кубогида Эрон терма жамоаси билан ярим финалга қадар етиб бориши ва питерликлар сафида Россия чемпионлигини қўлга киритилиши бунга асос бўлди.
Фикрлар