Сардорнинг Бундеслига клубига кутилаётган трансфери барбод бўлди

Леверкузеннинг "Байер" клуби "Зенит" ҳужумчиси Сардор Азмунни сотиб олиш фикридан қайтди. Бу ҳақда kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, немис клуби эронлик футболчининг трансферини жуда қиммат деб ҳисоблаган. Гап шундаки, трансфер нархи ва футболчининг маоши тахминан 30 миллион еврони ташкил қилган бўларди. Шу сабабдан "Байер" раҳбарияти Азмун вариантидан воз кечган.

Бундан ташқари, "Байер" Лукас Аларио билан янги шартнома борасида келишувга эришди ва шунинг учун бошқа ҳужумчига муҳтож эмас. Аргентиналикнинг клуб билан амалдаги шартномаси муддати 2022 йилнинг ёзида тугайди.

Леон Бэйлини “Астон Вилла”га сотгач, “Байер” ўзига яхши вингер қидирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!