Сарри: Футболчилардан фақатгина бир нарсани илтимос қилдим

Хабарингиз бор, Европа лигаси финал баҳсида "Челси" "Арсенал"ни 4:1 ҳисоби билан мағлуб этди.

"Аристократлар" бош мураббийи Маурицио Сарри ушбу ғалаба ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Жуда ҳам бахтиёрман! Тан олиш лозим, ушбу турнирда ғалаба қозонганимиз клуб учун муҳим эди ва биз ушбу совринга лойиқ ўйин кўрсатдик.

Январь ва февраль ойларида биз хато қилаётганимизни тушуниб етдик ва бу муаммоларни ҳал қилдик. Бу ишларнинг натижасидан ўзингиз гувоҳи бўлдингиз: кейинги мавсумдан Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдик, Европа лигасида 12 баҳсда қўлимиз баланд келди ва албатта, Кубог лигаси финал баҳсида кураш олиб борамиз.

Айтиб ўтишим жоизки, учрашувнинг биринчи бўлими биз учун қийин кечди ва об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам жамоага катта таъсир ўтказди. Футболчилардан қўрқмасдан ҳаракат қилишни илтимос қилгандим. Ҳамма биладики "Арсенал" қарши хужумларда жуда хавфли ўйин кўрсатади, - дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий веб-сайти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!