Сарри: "Моуриньога доим яхши шароит яратиб берилган"
"Лацио" бош мураббийи ҳамшаҳар жамоадаги ҳамкасби Жозе Моуриньо ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Менга унинг характери ёқади. Аммо футбол борасида гапирадиган бўлсам, у мендан омадлироқ, холос.
Бошлаган нуқталаримизга эътибор қаратинг. У "Барселона"да ёрдамчи мураббий сифатида ишга киришган. Мен эса Италия 8-дивизиони вакили "Стие"да бошлаганман. У ишлаган жамоалар анча савияли бўлган.
Ҳаваскорлар, кучли деб ҳисобланмайдиган йигитлар билан ишлаб ўрганганман. Доим ечим қидиришим керак эди. Сабаби, биз ғалаба учун бир талай муаммоларни бартараф этишимиз керак эди.
Қайтариб айтаман, "Барселона" ва "Стие" орасида ер билан осмонча фарқ бор. Моуриньога доим яхши шароит яратиб берилган. Шунинг ўзи солиштирувларга барҳам бера олади", - деди италиялик мутахассис.
Фикрлар