Сарри собиқ клубига қайтишни хоҳламади

CHERY AUTO

"Наполи" раҳбари Аурелио Де Лаурентис Маурицио Саррига яна неаполликлар сафига қайтишни таклиф қилди, дея ёзмоқда "Calciomercato". 

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, Сарри "адзуррилар" таклифини рад этган. "Наполи"нинг айни дамдаги мураббийи Женнаро Гаттузо раҳбарият билан зиддиятга борган. Шу сабабли, Неапол клуби у билан келишувни давом эттирмоқчи эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Сарри 2015-2018 йиллари "Наполи"ни бошқарган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию