Сарри "Верона"дан учарлган мағлубиятдан сўнг нимала деди?

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри Италия А Серияси 23-тури доирасида "Верона"дан учралган мағлубиятга изоҳ бериб ўтди.

"Уйда ва сафарда турлича ўйин намойиш этяпмиз. Учрашув қийин кечди, бироқ биз бунга тайёрланган эдик. Лекин биз ғалаба қозонишни истасак, унда бугунги хатоларга бошқа йўл қўймаслигимиз керак.

"Верона" ҳақида нималар дея оламан? Улар бугун хурматга лойиқ ўйин намойиш этишди. Биз эса кўпроқ ишлашда давом этишиз керак", - дейди Сарри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!