"Ювентус" Италия А Серияси 33-турида "Сассуоло" билан дуранг қайд этди.

Туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду La Gazzetta dello Sport нашри талқинига кўра, энг ёмон футболчи сифатида эътироф этилди. Португалиялик футболчи 10 балли тизимда 5 баллга лойиқ кўрилди.

Ушбу ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилган Роналду голли вазиятларда иштирок этмади.

Жорий мавсумда 35 ёшли футболчи А Серияда 29 та учрашувда 28 та гол киритиб, 5 та голли узатма берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)