"Сателлите" турнирининг биринчи кунги баҳслари якунланди
"Сателлите" турнирининг илк кунида баҳслар якунланди.
Маълум қилганимиздек, бугун Тошкентда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича “Сателлите” халқаро турнирига старт берилди. Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Афсуски, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шоҳсупага кўтарила олмади. Ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижани Муҳаммад Юсуф Асранов қайд этди. У чорак финалгача етиб келди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
1-ўрин. Борна Споляр (Хорватия)
2-ўрин. Камал Миннот (Буюк Британия)
3-ўрин. Реми Бруннер (Швейцария)
3-ўрин. Салим Хероуи (Жазоир)
Фикрлар