Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашувини 2 та шарҳловчи шарҳлайди
Бугун 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ярим финалидан ўрин олган Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашуви ўтказилади. Ғалаба қозонган жамоа Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади.
Ушбу муҳим ўйинни "Спорт" телеканали жонли эфирда намойиш этади. Беллашувни Мурод Ризаев ва Элдор Мустафоев биргаликда шарҳлаб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан 15:15да старт олади.
Фикрлар