Саудия Арабистони чемпионати. "Ан-Наср" яна мағлуб бўлди, энг паст балл олган ўйинчи - Роналду (фото)

Саудия Арабистони чемпионати иккинчи туридан ўрин олган "Ан-Наср" - "Ат-Таъавун" ўйини ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голларга Леандре Тавамба ҳамда Аҳмед Баҳусайн муаллифлик қилди. Эътиборлиси, "Наср" юлдузи Криштиану Роналду учрашувнинг энг ёмон футболчиси бўлди. У 3,9 баллга лойиқ кўрилган.

Шу тариқа, "Ат-Таъавун" турнир жадвалида тўртинчи, "Ан-Наср" ўн бешинчи поғонада жойлашган.

photo_2023-08-19_01-49-01

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!