Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти ақлбовар қилмас режаларни ошкор қилди

Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти Ёсир Ал-Мишал мамлакат ФИФА рейтингининг кучли йигирматалигига киришни режалаштираётгани ҳақида гапирди.

“Бизнинг келажак учун стратегиямиз бор. Мақсадимиз 2034 йилга бориб ФИФА рейтингининг кучли йигирматалигига кириш.

Уч йил аввал 70-ўринда эдик, бугун эса 49-ўриндамиз. Бу катта сакраш. Футболни ривожлантириш ва Саудия Арабистонида оммалаштириш бўйича кўплаб режаларимиз бор”, — деди Ёсир Ал-Мишал.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022да Аргентинани сенсацион тарзда мағлубиятга учратган Саудия Арабистони терма жамоаси кейинчалик Польша ва Мексикага имкониятни бой берган ҳолда “C” гуруҳида сўнгги ўринда қолиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!