Саудия Арабистони Испания Суперкубогига кетма-кет 6 йил мезбонлик қилади

Испания футбол федерацияси мамлакат Суперкубоги учрашувларини Саудия Арабистонида ўтказишни режалаштирмоқда. Бу борадаги якуний қарор эса 29 апрель куни эълон қилинади.

Унга кўра испанияликлар айни дамда ушбу масала юзасидан Сауди Арабистони ҳукумати билан музокаралар ўтказишмоқда. Улар 6 йил давомида Испания Суперкубоги учрашувини Саудия Арабистонида ўтказишмоқчи ва ҳар йилги Суперкубок ўйини учун 30 млн евродан маблағ сўрашмоқда.

Режага кўра араблар илк Испания Суперкубоги баҳсини 2020 йилнинг январида қабул қилишлари керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!