Саудия Арабистони жамоаси мураббийи: 24 йилдан бери Олимпиада йўлланмасини кутаётган эдик

Осиё чемпионати ярим финалидан ўрин олган Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Саад Али Ал Шеҳри иштирок этди.

- Ҳозир ҳаяжондан бирор гап келмаяпти. 24 йилдан бери Олимпиада йўлланмасини кутаётган эдик. Бу билан бутун жамоамни табриклайман. Саудия Арабистони футболда Осиёдаги энг кучли жамоа бўлиб қайтмоқда, – деди Саад Али Ал Шеҳри.

– Токио Олимпиадасига йўлланма олинганининг ўзи жамоани қониқтирадими?

– Бу биз учун биринчи қадам эди. Энди финал учун тайёрланамиз. Узоқ йилдан бери финалда ўйнамадик. Шундай экан, бор эътиборимизни энди ғалаба қозонишга қаратамиз.

– Агар учрашув сўнгида гол ура олмаганингизда ҳам шундай ўйнашда давом этармидингиз?

– Ўзбекистон мусобақанинг амалдаги ғолиби. Бу жамоада жуда кўп маҳоратли ўйинчилар йиғилган. Биз экстра-таймга ҳам секин тайёрланаётган эдик. Омад якунда биз томонда бўлди. Ўзбекистонга кейинги учрашувда омад тилайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Hasan fanat pahtakor
22/01/2020 19:26
Bizarrikila 200yildan beri kutadi yerga metyarid tushib kuchlilar qirilsa oʻzbekiston chiqadi olimpiyadaga