Саудия Арабистони мураббийи: Бу ғалабаларимизнинг бошланиши
Бугун U-23 Осиё Кубоги финал баҳси ўтказилди. Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўртасидаги беллашувдан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди. Унда меҳмонлар устози Саад ал-Шаҳри иштирок этди.
- Бугунги ғалаба билан саудиялик мухлисларни табриклайман. Учрашувни стадиондан 30 мингдан ортиқ мухлис кузатди. Лекин футболчиларимиз ўз ўйинини намойиш этиб, яхши ҳаракатланди. Шунинг учун зафар қучдик. Мусобақани яхши бошлаб, ижобий якунладик. Барчага раҳмат айтаман.
Мусобақага келганимда футболчилар билан йиғилганимизда бу ерга ғолиб чиқиш учун келганимизни айтгандим. Барча номинацияларни ҳам ўзимизники қилишни кўзлагандик. Биз буни уддаладик. Бу ғалабаларимизнинг бошланиши.
Чемпионатни гол ўтказмай якунлаганимиз сабаби барча чизиқларни ишга туширдик. Рақибга қарши яхши ўйин кўрсатиб, ушбу вазифани уддаладик, - деди мураббий.
Фикрлар