Саудия Арабистони мураббийи матбуот анжуманидан сўнг Абрамовга: Жамоанг шунчаки дахшат!
Кеча Ўзбекитон милли терма жамоаси жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши учрашувда аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик. Ушбу белалшувдан кейинги матбуот анжумани тугагач меҳмонлар устози Вадим Абрамовга "жамоанг шунчаки дахшат!" дегани ҳақида ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифақида маълум қилди.
Қолаверса, Даврон Файзиев ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
- Кеча ютқаздик. Буни қабул қилиш ва айниқса, тушуниш қийин бўляпти. Чунки 94 дақиқа давомида устунлик билан ўйнаган ҳолда ютқаздик. Арабларнинг 3-голида жиддий хато қилдик. Қолган вазиятлар учун жамоага эътироз билдириб бўлмайди. Прессинг, комбинациялар, яккакурашлар, темп... бор эди ҳаммаси. Интернетдаги фикрлар ва стадионни тарк этаётган мухлислар гапларидан ҳам шу хулоса тасдиғини топди. “Шундай ўйинда қанақасига ютқаздик”, асосан шу мазмундаги фикрлар. Абарамов бунга - эмоциялар устун келиб охирги дақиқаларда битта тўп фарқи билан ютаётган жойимизда хужумга югуриш асосий сабаб, деб изоҳ берди. Тўғри, лекин вақт ўтиб ҳимоя тартибга келиб, хатолар камайгач шу хужумкор услуб билангина Корея, Япония, Эронга бас келиш мумкин. Кейинги босқичда ўйнасак асосий вазифа шу темпни сақлаб қолиб, гол ўтказишни камайтириш. Шуни ҳал қилишимиз керак.
Эрве Ренар ўйин тугагач бизнинг мураббий ёнига алоҳида келиб “Жамоанг шунчаки дахшат!”, деб кетди. Нима бўлганда ҳам шу куни жамоани қўллаб-қувватлаган, трибуналарни тўлдирган минглаб ва экран қаршисидаги миллионлаб мухлисларга раҳмат айтиш керак, афсуски байрам тақдим этолмадик. Биринчи давра тугади, олдинда 4 та учрашув. 4 кундан кейин Фаластинни қабул қиламиз ва агар ютсак гуруҳда биринчи ўринга қайтамиз, баҳоргача. Шунда Саудия Арабистонини меҳмонда ютиш мажбурияти қолади. Бошқа йўл йўқ. Иккинчи ўрин биз учун вариант эмас, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар
Agar utirmay maydon chetida turganizda bollaga ruhiy dalda bular edi.raqib murabbiyini utirganini kurmadim.sizni esa turganizni.haya bir bor penalti bermaganda sakrab turdiz.
Lekin uzgarish bor.90 daqiqa utirmang keyin utiraverasiz,iltimos