Саудия Арабистони спорт Министри аёллар футболи борасида: Мамлакатимиз 10 йил аввалгисидан фарқ қилади

Саудия Арабистони спорт Министри Абдулазиз бин Турки Аль Сауд мамлакатда Испания Суперкубоги ўтказилиши ва ушбу баҳсга аёлларнинг ташриф буюриши борасида гапириб ўтди.

 - Нима учун Испания Суперкубогини мамлакатингизда ўтказиш бунчалик муҳим бўлиб қолди?

 - Европанинг энг кучли 4 та клуби Испания ғурури учун тўп суради. Бизнинг мухлисларга бундай юлдузларнинг ўйинларини тўғридан-тўғри кўриш ёқмили бўлади. Ҳар бир учрашувда стадион тўлиб тошади.

 - Ҳақиқатдан ҳам аёллар стадионга ташриф буюриши учун рухсат бериладими?

 - 2 йилдирки, бизда аёллар стадионларга бемалол ташриф буюришади. Улар стадиондаги атмосферани яхши бўлишида муҳим ҳисобланишади. Оилавий ташриф буюриш учун ҳам шароитлар бор. Аёллар эркинликка эга бўлишлари илк бор эмас. Макка муқаддас шахар ҳисобланади ва улар эркин юришлари мумкин. Испаниялик мухлислар кутилмаган нарсаларни кўришлари мумкин бўлади.

 - Европадаги аёл мухлисалар Испания Суперкубогига боришади. Улар муаммоларга учраши мумкинми?

 - Йўқ. Бизда турстик визалар бор. Бу барча учун очиқ. Мамлакатимиз 10 йил аввалгисидан фарқ қилади. Барчани таклиф қилиб қоламиз.

 - Нима ўзгарди?

 - Кўп нарсалар. Аёллар автомобиль хайдашмоқда, стадионларга келишмоқда, туристик визалар бор.

Биз ўз урф-одатларимизни сақлаб қоламиз, аммо замонавий бўлишга интилмоқдамиз. Ҳукуматимиз ҳаёт сифатини яхшилаш дастурлари устида ишламоқда ва спорт борасида ҳам бу жуда муҳимдир," - деди Абдул-Азиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!