Саудия Арабистони – Ўзбекистон: Иккинчи тайм бошланди, аммо бирорта ўзгариш йўқ (матнли трансляция)
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи 8-туридан ўрин олган Саудия Арабистони – Ўзбекистон тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+8'
Учрашув якунланди. Терма жамоаси Саудияга қарши ўйинда йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди
- 90+5'
Вақт чўзганлиги учун Саудия футболчиси огоҳлантирлди
- 90+5'
Рустам Ашурматов жароҳат олиб майдонда ётибди
- 90+4'
Алибоевнинг ерлатиб йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди
- 90+3'
Отабек Шукуров огоҳлантирилди
- 90+8'
Учрашувга 8 дақиқа қўшиб берилди
- 87'
Машарипвонинг жаримадан узатган тўпи тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
- 86'
Жарима майдони яқинида стандард вазиятга эгамиз. Бозоровни йиқитишди
- 83'
Футболчиларимиз қанча олдинга интилишмасин якуний зарбага етиб бормаяпмиз
- 80'
Бизда яна ўзгариш: Аҳмедов ўрнига Тўхтахўжаев, ҳамдамов ўрнига Икромов туширилди. Абрамов нималар қиляпсиз?
- 78'
Шомуродовнинг тушунарсиз пасини дарвозабон эгаллаб олди. Элдор бу зарбамиди ёки пас?!
- 76'
Қисқа танаффусдан сўнг ўйин давом эттирилади
- 73'
Жароҳат олган футболчига майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 71'
Достон Ҳамдамов рақибга нисбатан қўполлик ишлатди
- 70'
Машариповнинг бурчакдан узатган тўпидан сўнг Алибоев дарвоза томон зарба йўллади. Яна ноаниқ!
- 68'
Отабек Шукуровнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон уўлаб олди
- 68'
Салмон Ал Фариж огоҳлантирилди
- 67'
Алибоевга нисбатан жуда қўпол ўйнашди
- 64'
Элдор Шомуродов воқелар ривожидан бироз илгарилаб кетди
- 62'
Бурчак тўпидан сўнг Шомуродов бош билан зарба йўллади. Ноаниқ!
- 60'
Термамиздан узоқ кутилган ҳужум, бу сафар рақиб посбони сейв амалга оширди
- 59'
Яна ҳужум! Бу сафар Санжар Қувватов жамоамизни қутқарди
- 58'
ВУУУУҲ! Рақиб футболчиси катта тезликда жарима майдонимизга ёриб кирди, Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни олиб қўйди
- 56'
Захирдан майдонга тушган футболчилар фаолликни оширмоқда
- 54'
Терма жамоамиз сафида ўзгариш: Иброҳимҳалил Йўлдошев, Вагиз Галиулин, Одилжон Хамдамов майдонни тарк этди, уларнинг ўрнига Достон Хамадомов, Ойбек Бозоров ва Икром Алибоев майдонга тушди
- 51'
ГОЛ! Ҳисоб янада йириклашди. Ҳимоячиларимизнинг қўпол хатосидан сўнг рақиб футболчиси Ал Ҳассан гол урди
- 49'
Жалолиддин Машариповнинг қанотдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмай ўтиб кетди
- 48'
Иккинчи таймни терма жамоамиз бироз фаолроқ бошлади
- 46'
Иккинчи бўлимга старт берилди
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда
- 45+2'
Танаффус. Қўрқинчли тушимиз ортда қолди!
- 45+1'
1 дақиқа қолди. Биз учун энг керакли танаффус учун атиги 1 дақиқа. Абрамов барчасини ўз ҳолига қайтариши шарт!
- 45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Рақибнинг баъзи комбинацияларига вакилларимиз тушунмай қоляпти. Ҳайрият, бу сафар ундай бўлмади.
- 43'
Вакилларимиз бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 42'
Элдор ҳисобни очиши учун аниқ зарба бериши кифоя эди. Аммо дарвозабон чаққонлик қилди.
- 41'
Отабек прессинг уюштириб тўпни олиб қўйди, бир рақибини алдади, бироқ зарба ноаниқ. Қандай вазият ааа?!
- 40'
Ал-Мувалладнинг олис масофадан берган зарбаси тўсинни титратди. Футболчиларимиз ҳамон "ухламоқда".
- 39'
Етарлича ёрдам ололмаган Ҳамробеков тўпни олдириб қўйди.
- 38'
Бугун футболчиларимиз умуман ўзига ўхшамаяпти. Ҳеч қайси ҳаракат кутилганидек чиқмаяпти.
- 36'
Сауддиялик футболчи Алижонов билан тўқнашувда жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 34'
Бизга гол зарур. Аммо тўп ҳамон рақибларимизда. Нималар бўляпти, йигитлар???
- 33'
ГОЛ. Мезбонлар иккинчи голни киритмоқда.
Жарима майдонига оширилган тўпни Салмон Ал-Фараж дарвозамизга йўллади.
- 31'
Тўп назорати яна рақибларимиз томонга ўтди. Улар вазиятни кескинлаштиришга шошилмаяпти.
- 30'
Отабек Шукуровнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.
- 30'
Қўпол равишда оширилган тўпни Вагиз ўзига бўйсундира олмади.
- 28'
Ашурматов ўзи шундоқ ҳам бизда кам бўлаётган тўпни рақибга топшириб қўйди.
- 27'
Футболчиларимиз ҳужумда ҳеч нима қила олмаяпти. Балки уйғониш вақти келгандир?!
- 26'
Ўнг қанотда Алижонов тўпни шерикларига етказиб бера олмади.
- 25'
ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди.
Ҳимоячиларимизнинг хатосидан кейин Қувватов қаршисида ёлғиз қолган Ал-Фараж ҳисобни очди.
- 24'
Жарима майдони остонасида Жалолиддин ва Элдор ўзаро бир-бирини тушунмади. Тўп йўқотдик.
- 23'
Рақибнинг чаққон футболчилари босим уюштирмоқда.
- 22'
"Саҳро лочинлари" чиройли комбинация уюштирди. Аммо сўнгги нуқтада Шукуров рақибга зарба бериш имкониятини қолдирмади.
- 21'
Эҳтиёткорлик ҳамон биринчи планда. Битта гол барчасини ўзгартириб юборади.
- 20'
Тўп назорати бизга қайтди. Футболчиларимиз позицион ҳужум уюштиряпти.
- 18'
Ўз қанотидан олдинга ўтган Алижонов рақибини алдай олмади. Тўпни қадрлашимиз лозим. Жуда тез йўқотяпмиз.
- 17'
Навбатдаги қарши ҳужум бесамар якунланди. Бу сафар Жалолиддиннинг узатмасига Зотеев ета олмади.
- 17'
Ал-Муваллад Йўлдошени усталик билан алдаб ўтди ва жарима майдонига пас берди. Ашурматов хавфни бартараф этди.
- 16'
Қарши ҳужумга ўтган Машариповни жамоадошлари етарлича қўллаб-қувватламади. Натижада, тўп йўқотилди.
- 15'
Эрве Ренар шогирдлари марказда тўпни назорат қилмоқда.
- 13'
Бу сафар Шомуродов тўпни тўхтата олмади. Рақиб уни эгаллаб олди.
- 12'
Галиулиннинг узатмасидан кейин Алижонов тўпни ўзига бўйсундира олмади. Яхши вазият яратилиши мумкин эди.
- 11'
Жарима майдонига ёриб кирган Вагиз Галиулиннинг зарбаси рекошет натижасида майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 10'
Саудиялик футболчи бирга-бир вазиятга чиқиб боришига Қувватов йўл қўймади. Дарвозабонимиз олдинга чиқиб тўпни ушлаб олди.
- 10'
Назорат тез-тез ўзгармоқда. Энди тўп рақибларимизга ўтди.
- 8'
Фахад Ал-Мувалладнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 7'
Илк дақиқалардаги шиддатли темп бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликни биринчи планга олиб чиқмоқда.
- 6'
Футболчиларимиз тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.
- 5'
Элдор Шомуродов ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 4'
Вакилларимиз эрта прессинг уюштирмоқда. Рақибни тезроқ тўпсизлантириш шарт.
- 3'
Қувватов тўпга чиқишда хато қилди. Яхшиямки, рақиб футболчисининг зарбасига аниқлик етишмади.
- 2'
Илк дақиқалардан мезбонлар фаолроқ кўринмоқда. Дастлабки ҳужум ҳам уларда. Аммо ўйиндан ташқари ҳолат туфайли ўйин тўхтатилди.
- 1'
Учрашувга старт берилди!
- 0'
Миллий мадҳиямиз янгради! Олға, йигитлар!
- 0'
Бугун финал! Бугун барчаси ҳал бўлади! Сиз эса энг тўғри жойдасиз!
Фикрлар
Biz bilgandik biz kutgandik,
O'zbekistonda ulkan o'zgarishlar bo'lishini......
Bu xam o'zbek maqollaridan....
Men chichib kelay....