Саудия чемпионати юлдузи Истанбул клубига трансфери барбод бўлди

2018 йилги жаҳон чемпиони Н'Голо Канте Туркиянинг "Фенербахче" клубига ўта олмади. 

Истанбул клуби марокашлик ҳужумчи Юсуф Ан-Несири эвазига Франция терма жамоаси ярим ҳимоячисини Арабистоннинг "Ал-Иттиҳод" клубидан олишга ҳаракат қилди, аммо ҳужжатлар жуда кеч расмийлаштирилди. Клублар ФИФАнинг Transfer Matching System онлайн платформасида 2 февраль куни кечқурун қишки трансфер ойнаси ёпилишидан олдин барча керакли шаклларни тўлдиришди, аммо Халқаро футбол федерацияси бу ўтишларни рўйхатдан ўтказмади. 

"Фенербахче" ҳам, "Ал-Иттиҳод" ҳам ўз апелляцияларини юборган, бироқ ФИФА ҳар икки клубга рад жавобини берган, бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!