Саудияликлар “Барса”ни қўлга олмоқчи

“Барселона” президенти Жоан Лапорта клубни молиявий инқироздан олиб чиқа олмаяпти. Айни пайтда каталонияликларда таркибни кучайтириш учун маблағ йўқ. Бу жамоа ўйини ва натижаларига таъсир  ўтказмоқда.

Mundo Deportivo маълумотларига қараганда, Саудия Арабистони компанияларидан бири “Барселона”га катта сармоя киритмоқчи. Улар клубнинг титул ҳомийлигини қўлга киритиш учун йилига 100 миллион евро тикишни таклиф қиляпти.

Ҳозирча, Жоан Лапорта арабларнинг таклифини қабул қилгани йўқ. У бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқчи.

Арабларнинг “Барселона”га қизиқаётгани бежиз эмас, албатта. Чунки клубнинг ҳозирги ҳомий – Rakuten компанияси билан ҳамкорлиги 2022 йилда якунига етади. “Барселона” амалдаги шартнома бўйича  Rakuten компаниясидан йилига 30 миллион евро олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!