Саудияликлар Европа грандлари талашаётган юлдузни илиб кетади

TIGGO 2 PRO

Трансфер ҳуқуқи “Наполи”га тегишли бўлган Виктор Осимхен ёзги трансферлар вақтида ўзига янги иш жойи танлашига тўғри келади.

Нигериялик тўпурар мавсумни ижара асосида Туркия чемпионатида ўтказмоқда. “Галатасарой”да тўп тепаётган футболчини Европанинг бир неча қудратли клублари ўз сафида кўрмоқчи.

Sabah нашрининг ёзишича, Осимхен европаликларга насиб қилмаслиги мумкин. Неймар билан хайрлашган “Ал-Ҳилол” ўз таркибига яна бир  машҳур тўпурар қўшиб олишни мақсад қилган ва айнан Виктор Осимхенга кўз тикмоқда.

Саудияликлар 26 ёшли ўйинчи трансфери бўйича музокара бошлади. Шайхлар ўз мақсадини амалга ошириш учун “Наполи”га 75 миллион евро тўлашга тайёр.

“Наполи” раҳбариятининг Осимхен билан муносабати бузилган. Шу боис, италияликлар уни тезроқ сотиб, тўлиқ қутилмоқчи.

Жорий мавсумда Осимхен барча турнирларда 29 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 23 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига бешта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!