Саудияликлар яна ўндан зиёд юлдузни нишонга олди. Рўйхатда Мбаппе ва Холанд ҳам бор!

  • 28 Dec 17:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Саудия Арабистони клублари Европанинг энг зўр футболчиларини ўз лигасига жалб этиш ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Нуфузли манбалардан бири –  footmercato.net сайти саудияликлар эътибор қаратаётган трансферлар рўйхатига ойдинлик киритди.

Маълумотларга кўра, шайхлар ПСЖ билан шартномаси якунланаётган Килиан Мбаппе ва “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холандга ҳам кўз тикмоқда.

Бундан ташқари, лигага таклиф этиладиганлар орасида Муҳаммад Салоҳ, Алексис Санчес, Жейдон Санчо, Каземиро,  Рафаэль Варан, Уго Льорис, Лука Модрич, Тьяго Алькантара, Томас Парти каби юлдузлар бор.

Comments

You must be logged in to commet!