Сауль Альвареснинг навбатдаги жанги бўйича музокаралар олиб борилмоқда

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (-76,2 кг) WBА, WBC, WBО йўналишлари чемпиони мексикалик Сауль Альварес (56-1-2, 38КО) ўзининг навбатдаги жангини IBF чемпиони Келеб Плантга (21-0, 12КО) қарши ўтказиши борасида музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу жанг 18 cентябрга мўлжал қилинган. Бу супер ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлик учун жанг бўлади. Агар Плант режаси ўхшамаса, ярим оғир вазн тоифасида (-79,3 кг) Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол варианти ҳам бор. Ҳозирда "Канело" Эдди Хирнга тегишли бўлган Matchroom компанияси билан ҳамкорликда ишламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!