
"Саутгемптон" антирекорд ўрнатиб, Чемпионшипга қайтадиган бўлди
"Саутгемптон" Англия Премьер-лигаси тарихида антирекорд ўрнатди.
Иван Юрич бошчилигидаги жамоа бугун “Тоттенхэм”га 1:3 ҳисобида ютқазиб, Англия Премьер-лигасида қолиш имкониятини йўқотди.
"Авлиёлар" мусобақанинг тугашига 7 тур қолганида Чемпионшипга тушиб кетди. Бу АПЛ тарихидаги энг ёмон натижа ҳисобланади.
31 ўйиндан сўнг “Саутгемптон” атиги 10 очко тўплаган. Клуб бор йўғи 2 та ўйинда ғалаба қозонган, 4 мартда дуранг ўйнаган. Хампшпирликлар 23 мартда рақиблар дарвозасини ишғол этиб, ўз дарвозаларидан 74 та тўп олиб чиқишган.
Жамоа АПЛни қайтганидан атиги бир йил ўтиб яна тарк этмоқда.
Фикрлар