Саутгейт офицер, Кейн эса кавалер бўлди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ва ҳужумчи Харри Кейн Британия империяси мукофотлари билан тақдирланишди.

Берилган маълумотларга кўра Саутгейтга офицер, Кейнга эса кавалер унвони берилган.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ёзда Россия яшил майдонлари мезбонлигида ўтган мундиалда ярим финалга қадар етиб борган эди. Кейн эса 6та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!