“SBS Cup”. Ёшларимиз ирода намойиш этиб, Япония клубини пенальтилар сериясида таслим этди

“SBS Cup” ҳалқаро турнири доирасида Ўзбекистон U-19 терма жамоамиз Япониянинг "Шизуока" клубига қарши баҳс олиб борди. Ушбу ўйин асосий вақти жанговор 3:3 ҳисобида якунига етди. Пенальтилар сериясида вакилларимиз 4:3 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Ҳамюртларимиз сафида голларга Маҳмуд Жўрабоев, Нодирбек Абдураззоқов ва Муҳаммадали Усмонов муаллифлик қилди. Қизиғи, ёшларимиз дастлаб 0:2 ҳисобида японияликларга мағлуб бўлаётган эди. 

Ушбу ғалаба Фарҳод Нишонов шогирдларига 2 очко тақдим этди. Мусобақа регламентига кўра, пенальтилар сериясида ғолиб бўлган жамоа 2 очко эгасига айланади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!