"СЭ": Остон Ўрунов яқин вақтлар ичида "Спартак"га ўтади

"УФА" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов яқин вақтлар ичида "Спартак" клубига кўчиб ўтади. Бу ҳақида Россиянинг "Спорт Экспресс" нашри хабар бермоқда.

Айни дамда хавбек "Уфа" ихтиёрида ва жамоа машғулотларидаги иштирокини давом эттирмоқда.

Россия чемпионати жорий мавсумида 19 ёшли футболчи уфаликлар сафида 10 та учрашувда майдонга тушди.

Олдинроқ, "қизил-оқлар" Ўрунов трансфери учун 2 миллион евро сарфлаши маълум бўлган эди.

Бугун, шунингдек, "Спартак" Александр Кокорин трансферини эълон қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Рузиметов
01/08/2020 09:27
хар кун бир гап жонга тегди олдин утсин
&
Насаф
01/08/2020 06:32
Жонгаям тегдинг