
Себальос "Реал" билан шартномани узайтиради
"Реал" аъзоси Дани Себльос клуб билан шартнома муддатини узайтиришга рози бўлди, дея хабар бермоқда "Marca" нашри. Ярим ҳимоячи мадридликлар билан 2026 йилгача амал қиладиган битимга имзо чекди. Унга кўра, 26 ёшли футболчиси йилига 5 миллион евро маош олади.
Себальоснинг "қаймоқранглилар" сафини тарк этиши борасида миш-мишлар тарқалганди. У асосий таркибда ўйнашни истайди. Шу сабабли, ўзига янги клуб қидирди. Вариантлар орасида Италия ва Испаниянинг бир қатор жамоалари бор эди.
"Реал" Жуд Беллингемни ўз таркибига қўшиб олди. Мазкур трансфер Данининг майдондаги дақиқаларини камайишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, Браим Диас ҳам янги битим имзолашга яқин турибди.
Фикрлар