Себальос "Реал"дан нима хоҳлаяпти?

"Арсенал"нинг "Реал"дан ижарага олган ярим ҳимоячиси Дани Себальос зудлик билан лондонликлар сафини тарк этишни истаяпти.

23 ёшли футболчи мадридликлардан мавсум охиригача бўлган ижара келишувини бекор қилишни сўраган ва янги клуб топишни истаяпти.

Бунга сабаб, Себальосда ўйин амалиёти кам бўлмоқда. У сўнгги 4 та учрашувни захирада ўтказди.

Испаниялик футболчи Евро-2020дан олдин терма жамоадаги ўрнини йўқотиб қўйишдан хавфсирамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!