Сеҳргар-гедонист: Роналдиньонинг барча даврларнинг энг истеъдодли футболчиси бўлишдан жиноячиликкача бўлган йўли. У ҳозир Парагвайдаги қамоқда.

Роналдиньо ҳақида гапирганда оддий сўзлардан фойдаланиб бўлмайди. У футбол мухлисларининг қалбидан чуқур ўрин эгаллаган. Роналдиньо тўп билан мўжизалар кўрсатар эди. У футболни ҳеч қачон биринчи ўринга қўймаган. Акс ҳолда унинг гегемонлиги икки ё уч йилдан ортиқроқ бўларди. Бразилиялик футболчи  Каталонияга келди. Лапорта футболчини “ПСЖ” жамоасидан сотиб олди.

Ronaldinyo

“Барселона”да авлодлар алмашинуви юз бераётганди. Ўзининг табассуми ва мўжизалари билан Роналдиньо тезда мухлислар эътиборига тушди. Дебют ўйини умуман эсдан чиқмайдиган бўлди. Унинг “кўк-анорранг” либосдаги илк ўйини “Гаспачо туни” номи билан “Барса” тарихига кирганди. Жуда кеч ўтказилган ўйинда (1:05) 80000 минг мухлис эрталабгача жамоани қўллаб-қувватлаган. Ўша ўйинда Роналдиньо ажойиб гол урганди. Ҳисоб дурранг (1:1) бўлишига қарамасдан мухлислар жамоага мўжизавий футболчи келганини ҳис этишди.

Илк мавсумда футболчининг майдон ташқарисидаги ишлари жиддий муаммоларни келтириб чиқарди. Роналдиньо энг яхши футболчи эди, шунинг учун раҳбарият унинг бу қилиқларига кўз юма бошлашди. 2006 йилда бразилиялик сеҳргар “Барса”нинг Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига ёрдам берди. Шунинг учун майдон ташқарисидаги ҳолатлар борасида раҳбарият унга индамасди. Аста-секин футболчининг тонггача клубларда қолиб кетиши, байкерлар пойгаларида қатнашиши барчани жаҳлини чиқара бошлади. Гвардиола у билан бу борада келишишни истамади. Айнан Пеп Роналдиньони танқид қилишни бошлаб берганди. Буёқда Месси порлаб чиқаётганди. Гвардиола Роналдиньодан воз кечишни афзал кўрди.

Gvardiola

“Барселона”дан кетиш Роналдиньо учун ўз қадр-қиммати ҳақида ўйлаб кўришга яхши сабаб эди. Роналдиньо пулни ортидан қувмайдиган футболчилардан бири бўлган. Зиёфатлар бир неча кунга чўзилса ҳам, доимо майдонга қайтганида натижа кўрсата оларди. Аммо мана шу тантаналар футболчини аста-секин емириб борарди. Бир куни Роннинг яқин дўсти янги йил байрамида уни кўргани ташриф буюрганда, уйда ёлғиз ўтирганини кўрганини айтганди. Ҳаттоки, қариндошлари ҳам Роналдиньонинг ёнида эмасди. Энди у футболда ҳам стабил ўйин кўрсатмаётганди. Аммо футболни бутунлай ташлаб ҳам қўймади. “Милан” мухлислари “Интер” билан ўйиндан бир неча кун олдин Роналдиньони тунги клубдан олиб чиқишган эди. Ронни оёқда тура олмас эди. Милан дербисида эса “Интер” ғалаба қозонди. Мана шу нарса “Россонерилар”ни жудаям жаҳлини чиқарди.

Ronaldinyo

“Барселона” раҳбарияти футболчини элчи лавозимига таклиф қилди. Ўз тақдимотига ташриф буюришни ўрнига Роналдиньо Кастельдефельсдаги пляжлардан бирида мухлислари билан тўп тепиб юрганди. Бу учун футболчи жаримага тортилди.

Ҳозирда эса Роналдиньо ва унинг акаси Парагвайдаги қамоқхонада жазо муддатни ўташяпти. Ака-укалар сохта паспорт билан Бразилияга қўшни бўлган мамлакатга ўтишга уринишган. Суд жараёнлари давом этяпти, футболчини эса 6 ойга озодликдан маҳрум этишди. Супер юлдуз наркодиллерлар ва коррупция билан қамалган сиёсатчилар орасида. Футболчи қамоқда ҳам табассум билан мўжизавий ўйинини кўрсатиб, тўп тепиб юрибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!