"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде бугун Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган "Сельта"га қарши беллашув учун қайдномани эълон қилди.

Эътиборлиси, жароҳат олган Луис Суарес яна сафга қайтди ва ушбу ўйин қайдномасидан жой олди.

"Барселона": Тер Штеген, Семеду, Пике, Ракитич, Бускетс, Артур, Суарес, Месси, Дембеле, Нету, Ленгле, Ваге, Гризманн, Роберто, Де Йонг, Видаль, Умтити, Фирпо, Фати.

Маълумот учун, "Барселона" - "Сельта" баҳси бугун "Камп Ноу"да Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.