Семеду

"Барселона" ҳимоячиси Нелсон Семеду жамоадан кетганини маълум қилди. У тез орада "Вулверхэмптон"га ўтиши кутилмоқда.

“Барселона”га клуб футболкасини кийиш, "Камп Ноу"да ўйнаш ва дунёнинг энг яхши жамоасида тўп суришдан завқ олиш имкониятини бергани учун миннатдорлик билдираман. Мени футболчи ва инсон сифатида ўсишимга сабаб бўлганингиз учун ташаккур. Бу мен учун уч ажойиб мавсум бўлди, уларни ҳеч қачон унутмайман. Мен ҳамкасбларим, ходимлар, мухлислар ва менга ёрдам берган барча одамлардан миннатдорман. Барчага омад тилайман”, - деб ёзди Семеду ўз Инстаграм саҳифасида.

26 ёшли Семеду “Барселона” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 124 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)