Семеду
Ads

"Барселона" клуби ҳимоячиси Нелсон Семеду жамоадан кетишга яқин турибди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли португалиялик футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани сабаб жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйлай бошлаган. Таъкидлаш керакки, Семеду жорий мавсум каталонияликлар сафида бор йўғи 42% ўйинларда майдонда ҳаракат қилган.

Маълумотларга қараганда унга Англия ва Италия клубларидан жиддий таклифлар мавжуд. Улар Семеду учун “Барселона”га 35 млн евро тўлашга тайёр.

Минбар

Барча блоглар