Сенегал терма жамоаси Россия мундиалида иштирок этади
Ads

Бугун Африка қитъасида ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бундан бироз олдин ЖАР ҳамда Сенегал терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди ва унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан аввал мундиал йўлланмасини қўлга киритишди.

Эслтатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 12 ноябр санасида ўтган ЖАР – Сенегал ўйини(2:1) бош ҳакам Жозеф Ламптининг келишилган ўйинларида иштирок этгани боис бекор қилинган эди. Ҳакамнинг ўзи эса футболдан умрбод четлаштирилган эди.

Қайд этиш жоиз, Сенегал ўз тарихида иккинчи бор ЖЧда ўйнайдиган бўлди. Улар илк бор 2002 йилги мундиалда иштирок этишган ва хаттоки чорак финалга қадар етиб боришган эди.

ЖЧ-2018 саралаши. Африка. Д гуруҳи. 2-тур

ЖАР – Сенегал 0:2 (0:2, 0:0)

Голлар: Сахо(12), Мкизе(38 автогол).