Сенегал мураббийи сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальти ҳақида гапиришдан бош тортди
Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Пап Тиав Бельгияга қарши 1/16 финал баҳсида учрашувнинг 120+5-дақиқасида белгиланган пенальти ҳақида фикр билдиришни истамади.
"Мен ҳакамнинг қарори ҳақида гапирмайман. Биз мусобақани тарк этдик ва бу оғриқли. Жамоамизни табриклашимиз керак, чунки футболчилар охиригача бор кучини берди. Пенальти ҳақида ҳар кимнинг ўз талқини бор. Мен бу ҳақда батафсил тўхталишни истамайман", — деди Тиав.
Эслатиб ўтамиз, Сенегал учрашув давомида 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Бироқ бельгияликлар камбэк амалга ошириб, қўшимча вақтнинг сўнгги дақиқасида белгиланган пенальти эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар