Сенсацион натижалар! "Ал-Ҳилол" ҳам "Ан-Наср" каби ярим финалда ўз юришини тўхтатди

  • 27 январь, 2023, 01:49
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Ал-Иттиҳод" - "Ан-Наср" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, 15-дақиқада Ромариньо ҳисобни очди. 43-дақиқада Ҳамидуллоҳ фарқни иккитага етказиб қўйди. 67-дақиқада Талиска ҳисобни қисқартирди. Учрашув якунига яқин Шанкити гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. 

Энг қизиғи, "Ал-Ҳилол" ҳам ўз финалга чиқа олмади. Улар "Ал-Фейҳа"га минимал ҳисобда имкониятни бой берди. 

Шу тариқа, Саудия Арабистони Суперкубоги финалида "Ал-Иттиҳод" ҳамда "Ал-Фейҳа" клублари ғолиблик учун кураш олиб боради. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!