Сенсация. Ҳусановнинг собиқ жамоаси илк бор Франция Суперкубогини қўлга киритди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйнаган “Ланс” клуби тарихда илк бор Франция Суперкубогига эга чиқди.
Ланс шаҳридаги “Боллар-Делелис” стадионида бўлиб ўтган ва бош ҳакам вазифасини Жереми Пиньяр бажарган ҳал қилувчи учрашувда лансликлар амалдаги чемпион ПСЖ футболчиларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувдаги ягона голни 32-дақиқада Товен киритди.
2026 йилга қадар “Ланс” миллий Суперкубок баҳсида фақат бир марта – 1998 йилда қатнашган ва ўшанда “Пари Сен-Жермен”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Клуб ўз тарихида шу пайтгача бир марта Франция чемпионати ва Франция кубогини, шунингдек, икки марта Франция лигаси кубогини қўлга киритган. Халқаро майдонда эса жамоа икки марта Интертото кубоги соҳиби бўлган. Энди клуб совринлари қаторига Франция Суперкубоги ҳам қўшилди.

Фикрлар