Сенсация: Нико Уильямс янги жамоа танлади

TIGGO 2 PRO

“Атлетик” юлдузи Нико Уильямснинг келажаги яна футбол жамоатчилиги диққат марказида. Европа лигасида “Рома”ни янчиб ташлаганидан Нико Уильямсга бўлган эътибор яна кучайди.

Sky Sport маълумотларига кўра, футболчи ёзда Бильбаони тарк этиши кутилмоқда ва унинг ўзи “Бавария”га ўтишга мойиллик билдиряпти.

Уильямс ички ва халқаро мусобақаларда нуфузли совринлар учун курашадиган жамоада ўйнаш истагини яширмаяпти. “Бавария” эса, ҳужум чизиғида айрим ўзгаришлар қилишга бел боғлаган.

Мюнхенликлар тажрибали ҳужумкор футболчи Лерой Сане билан хайрлашишга қарор қилган ва унинг ўрнига айнан Нико Уильямсни олиб келмоқчи.

Таъкидлаш жоизки, ёзгача бильбаолик ҳужумчининг фикри ўзгариши мумкин. Чунки бу ўйинчини ўзига оғдирмоқчи бўлаётган жамоалар сони тобора ортиб боряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!