"Сент-Этьен" - ПСЖ: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Франция 1-Лигаси 18-туридан ўрин олган "Сент-Этьен" - ПСЖ баҳсига хуш келибсиз. Сайтимиз Париж суперклубининг 2021-йилдаги илк баҳсини сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! ПСЖ 2021-йилдаги илк баҳсини дуранг натижа билан якунлади. Матнли трансляция Абдулла Маннонов томонидан олиб борилди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Пабло Сарабия ажойиб узатмадан сўнг дарвозага кучли зарба берди, бироқ дарвозабон қаҳрамонлик кўрсатди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    "Сент-Этьен"да ўзгариш: Денис Буанга ўрнига Альфа Сиссоко майдонга тушди.

  • 87'

    Дракслер бурчак тўпини яхши ижро эта олмади.

  • 85'

    Анхел Ди Мария ўрнига Пабло Сарабия майдонга тушди.

  • 84'

    Ўйин қоидасини бузганлиги учун Дракслер карточка билан огоҳлантирилди.

  • 83'

    "Сент-Этьен" сафида бир йўла 3 ўзгариш амалга оширилади: Амума, Норден ва Юсуф ўрнига Аушиш, Аби ва Муффек майдонга тушди.

  • 80'

    Дарвозага йўлланган жами аниқ зарбалар статистикаси: 5-4!

  • 77'

    Панайотис Рецос сариқ карточка билан жазоланди.

  • 76'

    ПСЖ фойдасига бурчак тўпи. Ижрочи Ди Мария. Яна ўша сценарий, муваффақиятсиз уриниш, бироқ ранг-баранглик бор.

  • 73'

    Мойзе Кин жарима майдони ташқарисидан туриб кучли зарба берди, тўп эса бирозгина юқорилаб кетди.

  • 70'

    Ромен Амума бурчак тўпини ижро этди. Мудофаа чизиғи бироз қийинчиликка учради.

  • 69'

    Ди Мария бурчак тўпи тепади. Бироқ муваффақиятсиз ижро.

  • 68'

    Мезбон жамоа аъзоси Амума офсайдда қолиб кетди.

  • 66'

    Бадебуз бурчак тўпини ижро этади. Ромен Амума берган зарба бироз ноаниқлик туфайли бесамар кетди.

  • 65'

    Денис Буанганинг жарима майдони ташқарисидан туриб берган ўта кучли зарбасини дарвозабон Кейлор Навас супер сейви билан бартараф этди.

  • 64'

    "Сент-Этьен" сафида ҳам ўзгариш: Кевин Монне-Паке ўрнига Бадебуз майдонга тушди.

  • 63'

    ПСЖ сафида 2 ўзгариш амалга оширилди: Идрисса Гейе ва Колин Дагба ўрнига Дракслер ва Пембеле ўйинга қўшилди.

  • 61'

    Мезбонлар аъзоси Денис Буанга қўпол ўйнади. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 59'

    Колин Дагба жарима майдончаси ичига тўпни узатиб берди, мудофаа чизиғи ўз ўрнида.

  • 57'

    Ромен Амума жарима зарбаси тепади. ПСЖ ҳимояланмоқда.

  • 54'

    Андер Эррера ўйин қоидасини қўпол равишда бузди. Бироқ Клеман Тюрпень уни бу вазият учун оғзаки огоҳлантириш билангина чекланди.

  • 53'

    Мбаппе бир неча ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда тўпни зарба позициясигача олиб борди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 51'

    ПСЖ қисқа паслар орқали ўйинни назорат қилмоқда. "Сент-Этьен" асосан қарши ҳужумларда ҳаракат қилмоқда.

  • 49'

    Ромен Амума бурчак тўпини ижро этди, ҳимоячилар ишонч билан тўпни қайтаришди.

  • 48'

    "Сент-Этьен" футболчиси Матье Дебьюши жарима майдони ичига узатма амалга оширди, Навас ҳаммадан тез тўпга сакраб чиқди ва уни қайтарди.

  • 46'

    2-бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    1-бўлим якунланди. ҳозирча ҳисоб 1-1. Танаффус.

  • 45+'

    1-таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    "Сент-Этьен" такрорий бурчак зарбасини ижро этади. Зарба ҳимоячиларга тегиб, йўналишини ўзгартирмоқда.

  • 43'

    Ромен Амума бурчак тўпин ижро этди, Маркиньос тўпни эгаллаб олиб, уни узоқлаштирди.

  • 41'

    Митчел Баккер яна бир қулай вазиятдан фойдалан олмади. Бу сафар дарвозабон яхши ўйнади.

  • 39'

    Айни дамда тўп назорати статистикаси: 29-71!

  • 36'

    Ди Мария Мбаппени яккама якка вазиятга чиқариб юборувчи пас берди, бироқ Мбаппе тўпни олдириб қўйди.

  • 34'

    Митчел Баккер берган калит пас ҳимоячилар томонидан блокланди ва қарши ҳужумга ўтиб кетилди.

  • 31'

    Ди Мария бурчакдан тўпни Дагбага узатиб берди, бироқ Колен тўпни эгаллай олмади.

  • 28'

    Ди Мария бурчакдан тўпни ичкарига ажойиб тарзда етказиб берди, бироқ ҳимоячилар яхши ўйнашди.

  • 27'

    Ди Мариянинг узатмаси баландлаб кетди. Шериклари унга эга чиқа олмади.

  • 24'

    ПСЖни тўпни назорат қилмоқда. Қисқа паслар уларнинг қуролига айланиб бормоқда.

  • 23'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! ПСЖдан тезкор жавоб! Верраттининг супер узатмасини Мойзе Кин дарвозага тўғирлаб юборди! 1-1!

  • 19'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Сент-Этьен" ҳисобни очди! Ромен Амума гол муаллифи.

  • 17'

    Жесси Мулен ўйинни ўқишда давом этмоқда. Ҳозирда у ўйинни ўқиётган ягона футболчи.

  • 15'

    Мбаппе дриблинг амалга ошириб ичкарига ёриб кирди, бироқ зарба блокланди.

  • 13'

    Бурчакдан Ди Мария узатган тўпни Маркиньос боши билан дарвозага йўллади, зарба ўта хавфли чиқди, бироқ ҳимоячилар охирги сонияда вазиятни бартараф этишди.

  • 12'

    Анхел Ди Мария бурчак тўпини яна бир бор ижро этди, бироқ бу сафар ҳам омадсиз.

  • 10'

    ПСЖ бурчак тўпидан тезкор тарзда фойдаланди, бироқ муваффақиятсиз.

  • 10'

    Мойзе Киннинг жарима майдони ичидан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон қайтариб қолди!

  • 9'

    Амуманинг ўзи бурчак зарбасини ижро этади.

  • 8'

    Ромен Амума жарима майдони ичига ажойиб кросс амалга оширди, ҳимоячилардан бири тўпни чиқариб юборди.

  • 7'

    Килиан Мбаппенинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 6'

    Мезбонлар аъзоси Метье Дебуши қулай вазиятдан фойдалана олмади. 

  • 5'

    ПСЖ уюштирган тезкор қарши ҳужум бурчак тўпи билан якунланди.

  • 3'

    Ромен Аммуна бурчакдан тўпни аниқ тарзда узатди, бироқ ҳимоячилардан бири тезкорлик билан тўпни узоқлаштирди.

  • 2'

    Мезбонлар ижро этган жарима зарбасини ҳимоячилар ташқарига чиқариб юборди. Бош ҳакам бурчакни кўрсатди.

  • 1'

    Тило Керер ўйин қоидасини бузди. Қўполлик сабабли "Сент-Этьен" жарима зарбаси тепади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйин саноқли дақиқалар ичида старт олади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Франция 1-Лигаси 18-туридан ўрин олган "Сент-Этьен" - "ПСЖ" баҳсига хуш келибсиз. Сайтимиз Париж суперклубининг 2021-йилдаги илк баҳсини сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!