Сербия - Португалия: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Жачон Чемпионати саралаш босқичи 2-туридан ўрин олган Сербия - Португалия учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Нималар бўлмоқда?! Роналдунинг ҳаққоний голи инобатга олинмади. Ҳакам ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғидан қайтарди деб топди. Қизиғи, у такрорий зарбаси ҳам бартараф этди.

  • 90+2'

    Данилуга нисбатан анча жиддий қўполлик ишлатган Миленкович майдондан четлатилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Александр Митрович майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Лука Йович ўйинни давом эттиради.

  • 86'

    Диогу Жота ўз ўрнини Жоау Фелишга бўшатиб берди.

  • 85'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Александр Митрович огоҳлантирилди.

  • 83'

    Қоидабузарликлар сони бироз кўпайиб кетди.

  • 81'

    Филип Журичич майдонга тушди. У Душан Тадични алмаштирди.

  • 78'

    Сўнгги бир неча дақиқани Сантуш шогирдлари фаолроқ ўтказмоқда.

  • 76'

    Қанотдан марказга юрган Роналду ноани зарба берди. У жамоасига ғалаба олиб келмоқчи. Бироқ бу осон кечмайди.

  • 74'

    Роналду ўта қулай имкониятни кўкка совурди. Унинг бахтига, у ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

  • 73'

    Сантушдан жавоб юриш: Оливейра ўрнига Ренату Санчес, Канселу ўрнига Нуну Мендеш ўйинга қўшилди.

  • 71'

    Филип Костич ўрнига Михайло Ристич майдонга тушди.

  • 69'

    Португалиянинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ узатма туфайли охирига етмай қолди.

  • 67'

    Жотанинг Роналду томон узатган тўпи ҳимоячилардан ўтмади.

  • 65'

    Жарима майдони ичидан берилган зарбани Лопеш қайтарди.

  • 63'

    Миленкович гол уриши мумкин эди. Бироқ ҳимоячилар унга жарима майдони ичидан зарба йўллаш имкониятини қолдирмади.

  • 62'

    Гол урган серблар фаолликни тўхтатмаяпти.

  • 60'

    ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Костич жаомасининг ажойиб комбинациясини гол билан якунлади.

  • 58'

    Криштианунинг кучли зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 57'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Португалия стандарт вазиятга эга бўлди. Роналду учун имконият...

  • 55'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга мезбонлар вакилининг йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 54'

    Тадичнинг чиройли зарбасидан кейин Лопеш суперсейв билан жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

  • 54'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Фонте огоҳлантирилди.

  • 52'

    Тўп назорати португалияликлар томонда бўлиб турибди.

  • 50'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганлиги учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 48'

    Канселунинг зарбасидан кейин тўп рекошет натижасида ўз кучини йўқотди.

  • 46'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобни қисқартирди!

    Қанотдан етказиб берилган тўпни Миртович дарвозага киритди.

  • 46'

    Дарко Лазович ўрнига Неманья Максимович майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар мадйонга қайтди .Биз ҳам қайтамиз

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 41'

    Тайм сўнгига келиб, Санту шогирдлари фаоолликни оширишга ҳаракат қилмоқда.

  • 38'

    Ўйин тенг курашла остида давом этмоқда. Португалия шунчаки футболчилар класи эвазига ҳисобда олдинда боряпти.

  • 36'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Португалия ҳисобдаги фарқни оширди!

    Бу сафар жарима майдонига Соареш томонидан етказиб берилан тўпни Жота дарвозвга  йўллади.

  • 33'

    Сантуш шогирдлари тўпни қадрламай ҳаракат қилмоқда. Улар ҳужумда кераксиз вазиятларда хато қилиб, тўп йўқотяпти.

  • 31'

    Костичнинг узатмасидан кейин пенальти нуқтаси яқинидан зарба берган Влахович мўлжалда адашди.

  • 30'

    Майдон эгалари бурчак тўпидан кейин хавф туғдира олди. Бироқ жарима майдони ичидан берилган зарбаси ҳимоячилар ўтказмади.

  • 28'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Меҳмонлар ҳужумга ўтмаяпти, мезбонлар ҳужумга ўта олмаяпти дейиш мумкин.

  • 25'

    Рақиб жарима майдони ичида Сербиянинг икки футболчиси бир-бирига ҳалал бериб юборди.

  • 23'

    Кичик устунлик Португалия томонда бўлиб турибди. Улар тўпга кўпроқ эгалик қиляпти.

  • 21'

    Жамоадоши узатган тўпга Костич ета олмади. Сербларнинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси бесамар якунланди.

  • 19'

    Криштиану Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 18'

    Мезбонлар жарима майдонига узатилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 16'

    Сантуш шогирдлари португалларга хос техник ҳаракатлар билан ўйиннинг томошабоплигини оширмоқда.

  • 15'

    Ҳисобда ортда қолишни бошлаган серблар фаолликни оширди. Меҳмонлар ҳимояланишга мажбур бўляпти.

  • 13'

    Сербия жарима майдонига етказиб берилган тўпни ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 11'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди!

    Бернарду Сильванинг жарима майдонига узатган тўпини Диогу Жота дарвозага киритди.

  • 10'

    Майдон эгалари прессинг уюштириб, рақибни марказдаёқ тўпсизлантиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 9'

    Португаллар назоратни рақибдан тортиб олишга муваффақ бўлди.

  • 7'

    Роналдунинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 5'

    Рақибини алдаб ўта олмаган Жота тўпни йўқотди. Бу ҳам етмагандек, у ҳужумда қоида бузди.

  • 4'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин бўлган Митровични Диаш тўхтатиб қолди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан майдон эгалари тўп назоратига эътибор қаратмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
28/03/2021 12:04
Хе бунақа судияларни саводсиз кўрларини қайрдан топган уефа. Эссиз Португаляни мехнати. Эссиз иқтидор, интилишнинг самараси. Бунақаларни узр сўраса ҳам қозиққа ўтирғизиш керак. Юбан судия
Abbos Axmedov
28/03/2021 04:16
Афсуски Роналдони голини хисобга олмади пидараз судия 2:3 хисобида ютган бўлардию 2:2 хисобида тугадида афсус
&
Турсун Ғани
28/03/2021 01:41
Криштиану сендан 2-тайимда гол кутиб қоламан. Рекордлар сари олға бос Роналду. Али дайига оз қолди СR7