Сербия

Сербия терма жамоаси кеча Шотландияга қарши "Евро-2020" саралаш ўйинини ўтказди. “Stadion Rajko Mitic”да кечган ўйиннинг асосий бўлимларида кучлар тенг келди – 1:1.

Дастлаб, шотландияликлар аъзоси Райан Кристи (52') ҳисобни очди. Ўйиннинг сўнгги 90-дақиқасида Лука Йович гол уриб сербияликларга умид бағишлади. Аммо, ўйиндан кейин ўтказилган пенальтилар сериясида 4:5 ҳисобида Шотландиянинг қўли баланд келди ва улар келаси йил қитъа чемпионатида иштирок этадиган бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)