Сербияда ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади

Жорий йилнинг 14–21 апрель кунлари Сербиянинг Врнячка-Баня шаҳрида шахмат бўйича 8–18 ёшли ўсмирлар ва қизлар ўртасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.

"Мазкур чемпионатда қўшимча таркибда иштирок этишни истаганлар 9 февралга қадар Ўзбекистон шахмат федерациясига мурожаат қилишлари сўралади.

Ҳар бир қўшимча таркиб иштирокчиси учун ота ёки она томонидан ёзма ариза тақдим этилиши шарт. Аризада иштирокчига ҳамроҳлик қилувчи шахснинг маълумотлари ҳам кўрсатилиши лозим", - дея хабар берди Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!