Сергеевга премьер-лига клубларидан таклиф бор

"Metarating" нашри берган хабарга кўра, Қозоғистоннинг "Тобол" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеевга Москванинг "Торпедо" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Москва клуби ёзда ҳам Сергеевни таркибига қўшиб олиши мумкин эди, аммо "Тобол" футболчини қўйиб юбормаган.

Сергеев айни дамда фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттиришга қарши эмас. Футболчига РПЛдан яна бир неча клублар қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Сергеевнинг "трансфермаркт" порталидаги нархи 1.40 миллион еврони ташкил қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!